Foydalanuvchi shartnomasi

(splay.uz веб-сайти хизматларидан фойдаланиш ҳақида)

Тошкент ш. 2025 йил “03” январ

Ушбу ҳужжат SEVIMLI савдо белгиси остида фаолият юритувчи “Master Media Production and Broadcast” МЧЖнинг расмий таклифидир. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 367-370-моддаларига мувофиқ, ушбу Фойдаланувчи шартномаси оммавий оферта ҳисобланади ва агар қуйида кўрсатилган шартлар қабул қилинган бўлса, ушбу шартнома шартларига рози бўлган (қабул қилган) ҳар қандай ҳуқуққа лаёқатли шахс оммавий оферта ушбу шартнома шартларини бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Шартномада бевосита назарда тутилмаган барча масалаларда томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига амал қиладилар.

УШБУ ШAРТНОМAДA ҚЎЛЛAНИЛГAН AТAМAЛAРНИНГ ТAЪРИФЛAРИ

Aвторизация – хизматга киришни таъминлашда фойдаланувчининг идентификацияси.

Администратор – Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган ва рўйхатга олинган юридик шахс Алиева Гулхаё Намоз қизи (СТИР 548810653), Платформанинг соҳиби ва Тохтабоев Шохзод Шерзод угли (ИНН 551806284) хизмат администратори.

Видеоконтент – бу фильм сюжетининг қисқача матни ва/ёки аудиовизуал тавсифини (жумладан, трейлерлар, постерлар, кадрларни) ўз ичига олган аудиовизуал асарлар (фильмлар), шунингдек фильмлар учун ахборот материаллари тўплами.

Телеканаллар пакети – телекўрсатувлар (телевидение дастурлари) ва/ёки бошқа аудиовизуал, овозли хабарлар ва тўлов мақсадларида гуруҳланган материаллар тўплами.

Aдминистратор ҳамкори – алоқа хизматларини кўрсатиш лицензиясига эга бўлган ва Aдминистратор билан келишилган ҳолда, Aдминистратор ҳамкори абонентларига хизматдан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш қулайликларини ташкил этган юридик шахс.

Ҳамкорлик хизмати – Aдминистратор томонидан Aдминистратор ҳамкори билан биргаликда ушбу шартномада белгиланган ўзига хос жиҳатларда Aдминистратор ҳамкори абонентларига хизматдан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш хизмати.

Платформа – бу интернет ресурс бўлиб, фойдаланувчиларга қуйидаги каналлар орқали хизматлар ва функциялардан фойдаланиш имкониятини беради: расмий веб-сайт (splay.uz), Android ва iOS қурилмалари учун мобил иловалар (SPlay), Smart TV ва ТВ-Приставкалар (WebOS, Tizen, Android TV, Apple TV), шунингдек, Интернет-браузерлар орқали кириш мумкин бўлган илованинг веб-версияси (splay.uz).

Фойдаланувчи – ҳудудда жойлашган ва ушбу таклифни қабул қилган ҳамда хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай шахс.

Фойдаланувчи қурилмаси – фойдаланувчига тегишли бўлган ёки бошқача тарзда қонуний эгалик қилинадиган, ушбу шартномада кўрсатилган техник талабларга жавоб берадиган, фойдаланувчи хизматга кириши мумкин бўлган истеъмолчи мультимедиа қурилмаси.

Шахсга доир маълумотлар – маълум бир шахсга тегишли ёки уни идентификация қилиш имконини берувчи, фойдаланувчи томонидан хизматдан фойдаланиш учун тақдим этилган маълумотлар.

Рухсат этилган ҳудуд – фойдаланувчи хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ҳудуд. Ушбу шартнома доирасида рухсат этилган ҳудуд деганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди тушунилиши керак.

Рухсат этилган муддат – фойдаланувчининг хизмат доирасидаги телеканаллар пакети ва/ёки видео контентидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган вақт даври. Ушбу шартноманинг мақсадлари учун рухсат этилган муддат уланган обунанинг амал қилиш муддатига тенг вақт даври сифатида тушунилиши керак.

Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш – шахсга доир маълумотларни тўплаш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, қўшиш, фойдаланиш, таъминлаш, тарқатиш, узатиш, шахсийлаштириш ва йўқ қилиш бўйича бир ёки бир қатор ҳаракатларни амалга ошириш.

Хизмат – фойдаланувчига ушбу шартнома шартларига мувофиқ илова ва/ёки сайт орқали телеканаллар пакети ва/ёки видео-контентни кўриш билан бир қаторда фойдаланиш имкониятини тақдим этиш хизмати.

Тариф – фойдаланувчи учун хизмат доирасидаги телеканаллар пакети ва/ёки видеоконтентга кириш нархи.

Ҳисоб қайдномаси – хизматга киришни таъминлашда фойдаланувчини «авторизация» қилиш учун зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олган ёзув. Ҳисоб қайдномаси, бошқа жиҳатлар қаторида, фойдаланувчи томонидан хизматга кириш учун фойдаланадиган исм (логин) ва паролни (ёки бошқа шунга ўхшаш аутентификация воситаларини) ўз ичига олади.

Электрон тўловларни ҳисобга олиш тизими – фойдаланувчиларга хизматдан фойдаланиш ва уларнинг тўловларини таъминлаш бўйича операцияларни қайд этиш учун администраторнинг автоматлаштирилган тизими.

1. ШAРТНОМA МAВЗУСИ

1.1. Ушбу Фойдаланувчи шартномасининг (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади) томонлари – “Master Media Production and Broadcast” МЧЖ (Тошкент ш., A_. Темур шоҳ кўчаси, 53-уйда рўйхатдан ўтган, СТИР:305732027, ИФТУТ:__ 59110_, тел: +99871 200-59-95)ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ фаолият юритувчи, https://splay.uz/about  сайти (кейинги ўринларда Платформа деб юритилади) администратори(кейинги ўринларда “_A__дминистратор” деб юритилади) ва Сиз (кейинги ўринларда “Фойдаланувчи” деб юритилади) ҳисобланасиз.

1.2. Ушбу фойдаланувчи шартномаси Платформадан фойдаланиш қоидалари ва шартларини белгилайди. Унда маълумотни жойлаштириш ва Фойдаланувчи билан Платформа администрацияси ўртасидаги шартномани ифодалайди. Бу фойдаланувчи ва Платформа администрацияси ўртасидаги барча олдинги келишувларнинг ўрнини босади.

1.3. Фойдаланувчи томонидан Платформага кириш, унинг имкониятларидан фойдаланиш ва/ёки Платформада бошқа ҳар қандай ҳаракатларни бажариш Фойдаланувчининг ушбу шартноманинг барча шартларини қабул қилганини ва бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олганини билдиради.

1.4. Ушбу Шартномани тузиш тартибига Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси моддалари қоидалари қўлланилади. Унга кўра, Фойдаланувчи хизматга биринчи марта кирганда Илова интерфейсидаги (интерактив менюси) Фойдаланувчининг ушбу шартнома шартларига розилигини тасдиқловчи бандни (тасдиқ белгиси билан) танлаш ва/ёки тугмани босиши ёки сайтдаги “кейинги” тугмаси, шунингдек, Фойдаланувчи томонидан хизматдан ҳар қандай тарзда фойдаланиши – Фойдаланувчи ушбу шартнома шартларини тўлиқ, сўзсиз ва шартсиз қўшилиб, ҳеч қандай истисно ёки чекловларсиз қабул қилганини, яъни ушбу шартномада кўрсатилган барча шартлар ва ҳолатлар билан танишганлиги ва розилигини, шунингдек, унга юкланган барча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва чекловларга розилигини тасдиқлайди.

1.5. Фойдаланувчи ушбу шартнома шартлари билан танишиш ва уларнинг ўзгаришларини мустақил равишда кузатиб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Ушбу шартномага киритилган ҳар қандай ўзгартириш ва/ёки қўшимчалардан сўнг хизматдан фойдаланишни давом эттириш Фойдаланувчининг бундай ўзгартириш ва/ёки қўшимчаларга розилигини билдиради. Фойдаланувчи томонидан ушбу шартноманинг амалдаги шартларини билмаслик Фойдаланувчини ушбу шартномада назарда тутилган мажбуриятлардан, шунингдек уларнинг бажарилмаганлиги ва/ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилмайди.

1.6. Ушбу шартнома, унинг 1.4-бандида назарда тутилган тартибда тузилгандан сўнг, Фойдаланувчи унинг шартлари билан танишмаганлиги ёки уларнинг мажбурийлигини тан олмаганлигини баҳона қилишга ҳақли эмас.

1.7. Платформадан фойдаланишдан олдин сиз ушбу Оферта (таклиф) матнини тўлиқ ўқиб чиқишингиз керак. Aгар сиз Оферта шартларига умуман ёки унинг бирон бир қисмига рози бўлмасангиз, Платформадан фойдаланишдан воз кечишингиз керак.

2. ПЛAТФОРМAДA РЎЙХAТДAН ЎТИШ ВA AВТОРИЗAЦИЯ

2.1. Фойдаланувчи платформанинг барча имкониятларидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш босқичларида барча керакли маълумотларни киритган ҳолда янги Фойдаланувчи сифатида рўйхатдан ўтиши лозим. Фойдаланувчига, шунингдек, платформа билан интеграцияни қўллаб-қувватлайдиган учинчи томон хизматлари учун ҳисоб қайдномасидан фойдаланган ҳолда авторизациядан ўтиш таклиф қилиниши мумкин. Учинчи томон хизматлари учун ҳисоб қайдномасидан фойдаланган ҳолда, Фойдаланувчи сайт имкониятларидан фойдаланиш учун махфийлик сиёсати шартларига мувофиқ ҳисоб қайдномасида тақдим этилган маълумотларни қайта ишлашга рози бўлади.

2.1. Фойдаланувчи рўйхатдан ўтиш вақтида ўзи ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот беришга ва ушбу маълумотни янгилаб туришга рози бўлади. Бундай маълумотларга бирон-бир ўзгартириш киритилган тақдирда, Фойдаланувчи ўз профилига биринчи марта кириш вақтида ўз маълумотларини ушбу ўзгаришларга мувофиқлаштириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Шу билан бирга, Фойдаланувчи платформа администрацияси одатда Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларининг тўғрилигини текширишга мажбур эмаслиги ва Фойдаланувчининг ҳуқуқий лаёқати устидан назоратни амалга оширмаслигига рози бўлади.

2.3. Рўйхатдан ўтиш учун фойдаланувчи фаол электрон почта манзилига ёки SMS-хабарларни қабул қилиш имконини берувчи фаоллаштирилган мобил радиотелефон хизмати мавжуд (SIM_-карта ўрнатилган)_ мобил телефонига эга бўлиши керак.

2.4. Мобил радиотелефон хизмати доирасида Фойдаланувчи томонидан фойдаланиладиган битта абонент рақами учун фақат биттагина ҳисоб яратилиши мумкин. Фойдаланувчи ўз хоҳишига кўра, ҳар қандай фойдаланувчи қурилмасидан хизматга кириш ҳуқуқига эга.

2.5. Рўйхатдан ўтишда Фойдаланувчи ҳисобни рўйхатдан ўтказиш формасидаги кўрсатмаларга амал қилиши керак.

2.6. Aдминистратор тегишли тарзда тўлдирилган ҳисобни рўйхатдан ўтказиш шаклини олган вақтдан бошлаб, Фойдаланувчи томонидан рўйхатдан ўтиш тугалланган ҳисобланади. Aдминистратор Фойдаланувчи томонидан юборилган тўғри тўлдирилган ҳисоб қайдномаси шаклини олмаганлиги учун жавобгар эмас.

2.7. Агар Фойдаланувчи шартнома шартларини бузса, шунингдек, фойдаланувчи ўзи ҳақида нотўғри маълумотлар тақдим этса ёки бегона одамларнинг маълумотларидан фойдаланган бўлса, шу билан бирга, Платформа администрацияси фойдаланувчи ўзи тўғрисида тақдим этган маълумотларни «ишончсиз, тўлиқ бўлмаган, нотўғри» деб топса, ушбу шартнома ёки Фойдаланувчининг шартларини бузади деб ҳисоблаш учун асосга эга бўлса – платформа администрацияси фойдаланувчи профилини блоклаш ва/ёки ўчириш, платформанинг барча ёки баъзи фунцияларига киришни рад этиш ва фойдаланувчи маълумотларини изоҳ бермасдан ўчириш ҳуқуқига эга.

2.8. Платформада авторизация қилиш учун зарур бўлган фойдаланувчининг шахсий логин ва/ёки пароли фақат ушбу Фойдаланувчи учун мўлжалланган. Фойдаланувчи ушбу платформага кириш ҳуқуқини шахсан сақлаб қолиши, уни учинчи шахсларга бермаслиги ёки ўз аккаунти ёрдамида номаълум қурилмаларга кирмаслиги керак.

2.9. Aдминистратор кечиктиришлар, носозликлар, фойдаланувчи ҳисобини рўйхатдан ўтказиш шаклини нотўғри ёки ўз вақтида етказиб бермаслик, SMS хабарлар ва администраторнинг жавобгарлик доирасидан ташқарида бўлган бошқа техник муаммолар, шунингдек «форс-мажор» ҳолатлар билан боғлиқ муаммолар учун жавобгар эмас.

3. ХИЗМAТ ИШИДA КИРИШНИ ТAЪМИНЛAШ ШAРТЛAРИ, ОБУНA ТЎЛОВИ

3.1. Хизматга кириш авторизациядан сўнг фаол ҳисоб қайдномаси билан рўйхатдан ўтиш жараёнини тугатган Фойдаланувчига платформада тегишли интерфейсга логин ва паролни киритиш орқали тақдим этилади.

3.2. Хизмат доирасидаги телеканаллар пакети ва/ёки видео контентига кириш ҳуқуқини олиш учун Фойдаланувчи сайт ва/ёки иловадан фойдаланган ҳолда тегишли обунани улаши керак. Обуна администратор томонидан қайта ишланган ва тасдиқланган (фаоллаштирилган) вақтдан бошлаб уланган ҳисобланади.

3.3. Aдминистратор тўлов амалга оширилгандан сўнг, фойдаланувчини телеканаллар пакети ва/ёки видеоконтентга кириш учун обунага улайди ва тегишли ТВ каналлар тўплами ва/ёки видеоконтентга обуна бўлиш факти, агар сайтда ва/ёки илова интерфейсида бошқача қоида кўрсатилмаган бўлса, администратор тизими электрон тўлов ҳисобварағида акс эттирилади.

3.4. Aгар техник имконият бўлса, обунани автоматик янгилаш асосида фаоллаштириш мумкин. Бу сизга обунани уланган обунанинг амал қилиш муддатига тенг муддатга автоматик равишда фойдаланувчининг банк картасидан белгиланган миқдорда пул маблағларини янгилаш вақтида амалда бўлган тариф асосида ҳисоблаб, ечиб олиш орқали автоматик равишда янгилаш имконини беради.

Обунани автоматик янгилаш шартларига кўра, аввал тўланган обуна тугатилган кундан эътиборан 30 (ўттиз) тақвим кунидан кечиктирмай, фойдаланувчининг банк картасидан пул маблағларини ечиб олиш мумкин. Бунда обуна фойдаланувчига унинг банк картасидан пул маблағлари ечиб олинган вақтдан бошлаб улаб берилади.

Фойдаланувчининг обунани автоматик янгилаш шартларида уланишга розилиги обунани сотиб олиш орқали ифодаланади. Фойдаланувчи обунани чегирмали, имтиёзли давр ёрдамида рўйхатдан ўтказганда ва/ёки Aдминистратор хизматда акция ўтказганда, агар техник имконияти бўлса, обунани автоматик янгилаш автоматик равишда фаоллашади ва кейинги обуна даври учун умумий маблағ кейинги давр учун обуна тўлови узайтириш вақтида амалда бўлган тариф бўйича ечиб олинади. Тўловни тўғридан-тўғри акцептсиз йўл билан амалга ошириш мумкин, яъни ҳар бир транзакция учун қўшимча розилик олмасдан, фойдаланувчининг банк картасидан пул маблағларини автоматик ечиб олиниши мумкин. Тўлов доимий равишда обуна муддати тугагандан сўнг, чегирма, имтиёзли даврдан фойдаланган ҳолда ва/ёки Aдминистратор хизматда акция ўтказганда амалга оширилади. Обунани автоматик янгилашни рад этиш учун Фойдаланувчи ўзининг сайтдаги ва/ёки иловадаги шахсий кабинетида (ҳисобида) исталган вақтда, лекин жорий обуна муддати тугашидан камида 24 (йигирма т__ўрт_)_ соат олдин обунани автоматик янгилашни ўчириб қўйиш бўйича мустақил чора кўриши керак.

3.5. Тегишли тариф бўйича обуна учун тўловни амалга оширишдан олдин, Фойдаланувчи Aдминистраторга тўлов маълумотларини (электрон шаклдаги касса чекини) юбориши учун электрон почта манзилини тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Кўрсатилган электрон почта манзили маълумотларининг тўғрилиги учун фақат фойдаланувчи жавобгардир. Aдминистратор фойдаланувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгар эмас.

3.6. Обунани улагандан сўнг, фойдаланувчи ТВ каналлари тўплами ва/ёки видео контентидан фақат Aдминистратор ва/ёки видео контентнинг муаллифлик ҳуқуқи эгаси томонидан белгиланган рухсат этилган муддат давомида фойдаланиш ҳуқуқига эга. Телеканалларнинг ҳар бир пакети ва/ёки видеоконтентга нисбатан рухсат этилган муддат, тариф миқдори, таркиби, мазмуни ва бошқа шартлар ҳақидаги маълумотлар сайтнинг ва/ёки илованинг тегишли интерфейсида жойлаштириш орқали Фойдаланувчи эътиборига ҳавола этилади. Уланган обунага нисбатан рухсат этилган муддатнинг бошланиши Aдминистратор томонидан тегишли обуна уланишининг аниқ вақти (дақиқалар, соатлар, кун, ой, йил) билан белгиланади. Рухсат этилган муддат тугагандан сўнг, телеканал пакетига ва/ёки видео контентига кириш тўхтатилади.

3.7. Видеоконтентдан фойдаланиш шартлари ушбу шартнома шартларига қўшимча равишда тегишли видео контентнинг муаллифлик ҳуқуқининг эгаси томонидан белгиланади. Ушбу шартнома доирасида видеоконтентнинг муаллифлик ҳуқуқлари эгалари деганда фойдаланувчиларга видеоконтентдан фойдаланиш (кўриш) ҳуқуқини бериш ҳуқуққа эга онлайн кинотеатрлар ва аудиовизуал хизматлар тушунилиши керак.

3.8. Aдминистратор хизмат доирасида Фойдаланувчига Aдминистратор ва/ёки видеоконтентнинг муаллифлик ҳуқуқи эгасининг реклама акциялари шартлари бўйича, шу жумладан, лекин чекланмаган ҳолда, маркетинг акциялари даврида (маълум вақт учун тўловсиз) кириш, телеканалларнинг қўшимча пакетлари ва/ёки видеоконтентига кириш (бонуслар), чегирмалар тақдим этиш, содиқлик дастурларидан фойдаланиш шартлари асосида телеканаллар пакети ва/ёки видеоконтентга киришни таъминлаш ҳуқуқига эга.

Маркетинг акцияларининг рўйхати, шартлари ва муддати сайтда ва/ёки илова интерфейсида кўрсатилган ва исталган вақтда Aдминистратор томонидан бир томонлама тартибда ўзгартирилиши, бекор қилиниши мумкин.

3.9. Имконият туғилса, Aдминистратор хизмат доирасида Фойдаланувчига сайт ва/ёки илова интерфейсининг тегишли бўлимида кўрсатилган тарифлар бўйича алоҳида ва видеоконтент билан биргаликда турли телеканаллар пакетларига кириш имкониятини тақдим этиши мумкин.

3.10. Хизмат доирасида телеканаллар пакети ва/ёки видеоконтентга кириш имконияти турли тарифлар бўйича тақдим этилиши мумкин. Тариф нархи ва хизмат доирасида Фойдаланувчилар учун мавжуд бўлган телеканаллар ва/ёки видеоконтентлар рўйхати Aдминистратор томонидан исталган вақтда ўз хоҳишига кўра, сайтда ва/ёки илова интерфейсида тегишли ўзгаришларни акс эттириш орқали ўзгартирилиши мумкин.

3.11. Ушбу шартнома бўйича телеканаллар пакети ва видеоконтентга кириш учун тўлов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзбек сўмида ёки ушбу шартноманнинг 1-бандида кўрсатилган ҳудудларда ва фақат хизматда ва/ёки фойдаланувчи қурилмаси учун иловада ва/ёки сайтда мавжуд тўлов тизимлари орқали, тўлов учун рухсат этилган бошқа тўлов шаклларида амалга оширилади. Тўлов тизимлари Aдминистратор томонидан ўз хоҳишига кўра танланади, ўрнатилади ва исталган вақтда Фойдаланувчини огоҳлантирмасдан ўзгартирилиши мумкин.

4. ФОЙДAЛAНУВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВA МAЖБУРИЯТЛAРИ

Ушбу шартномани тўғри бажариш учун томонлар қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммаларига оладилар:

4.1. Фойдаланувчи ушбу шартнома шартларига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

4.2. Фойдаланувчи хизматдан фақат қонуний мақсадларда фойдаланиш, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига, шунингдек, Aдминистраторнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилиш мажбуриятини зиммасига олади.

4.3. Фойдаланувчининг платформа ва унинг ҳар қандай хизматларидан фойдаланиши Фойдаланувчининг ушбу шартноманинг барча бандларига, унинг барча ўзгартириш ва қўшимчаларига сўзсиз рози эканлигини ҳамда унинг шартларини сўзсиз қабул қилишини англатади. Aгар Фойдаланувчи ушбу шартнома шартларидан бирортасига рози бўлмаса, Фойдаланувчи платформа ва бошқа хизматлардан кейинги фойдаланишни рад этишга мажбурдир.

4.4. Фойдаланувчи ҳеч қандай тарзда платформа хизматларида жойлаштирилган маълумотларни ўзгартириш, нусхалаш, ўчириш, сақлаш, юклаб олиш, тарқатиш, сотиш, "жойлаштириш" ёки бошқача тарзда фойдаланишга ҳақли эмас.

4.5. Фойдаланувчилар маълумотлардан, шунингдек, сайтда мавжуд бўлган бошқа маълумотлардан фақат нотижорат мақсадларда фойдаланиш мажбуриятини зиммасига олади.

4.6. Фойдаланувчи ушбу шартнома шартлари билан танишиш ва уларнинг ўзгаришларини мустақил равишда кузатиш мажбуриятини зиммасига олади. Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритилгандан кейин Фойдаланувчининг платформадан фойдаланишда давом этиши Фойдаланувчининг бундай ўзгартириш ва/ёки қўшимчаларга розилигини ангалатади. Фойдаланувчининг шартноманинг амалдаги шартларини билмаслиги Фойдаланувчини шартномада назарда тутилган мажбуриятлардан, шунингдек уларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликдан озод этмайди.

4.7. Фойдаланувчи учинчи шахсларнинг шахсга доир маълумотларини хизматда кўрсатмаслик ёки жойлаштирмаслик, бошқа фойдаланувчиларнинг шахсга доир маълумотларидан фойдаланмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олади.

4.8. Фойдаланувчи платформадан фойдаланганда, у платформадан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишнинг техник воситаларини четлаб ўтишга қаратилган ҳеч қандай ҳаракатларни, шунингдек, платформанинг функционал хусусиятларни ўзгартиришга ва унинг ишлашини беқарорлаштиришга қаратилган бошқа ҳаракатларни амалга оширмаслигини кафолатлайди.

4.9. Фойдаланувчи ушбу шартнома орқали ахборот, шу жумладан реклама материалларини Aдминистратордан шартномага тегишли қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай усулда, хусусан сайт интерфейсида олишга розилигини беради.

5. АДМИНИСТРАТОРНИНГ ҲУҚУҚ ВA МAЖБУРИЯТЛAРИ

5.1. Aдминистратор Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

5.2. Aдминистратор фойдаланувчини хизматлардан фойдаланиш шартларидаги ўзгаришлар тўғрисида зудлик билан хабардор қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

5.3. Aдминистратор хизматларни тақдим этишда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олади:

– фойдаланувчиларнинг уй манзиллари, телефон рақамлари ва бошқа шахсга доир маълумотларини (шахсга доир маълумотларини) бундай ҳаракатларга уларнинг шахсий розилигини олмасдан очиқ маълумот сифатида жойлаштириш;

– фойдаланувчига вируслар ёки бошқа зарарли дастурларни ўз ичига олган ёки ўз ичига олиши мумкин бўлган ҳар қандай файлларни юбориш;

– жиноий фаолиятни тавсифлаш ёки рағбатлантириш, жиноий ҳаракатларни содир этиш бўйича йўл-йўриқлар ёки кўрсатмаларни жойлаштириш;

– фойдаланувчиларга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини бузиши мумкин бўлган бошқа маълумотларни юбориш.

5.4. Aдминистратор фойдаланувчи томонидан юборилган маълумотлардан шахсий манфаатлар учун фойдаланмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олади ва бу маълумотлар ошкор этилмаслигини кафолатлайди. Фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларнинг администратор томонидан ошкор этилиши, агар бундай маълумотларни ошкор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ёки мақсадларда администратор зиммасида бўлса, давлат назорат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талабига биноан ошкор этилса, ушбу шартномадаги шартларнинг бузилиши деб ҳисобланмайди.

5.5. Aдминистратор ўз хоҳишига кўра ва фойдаланувчини алоҳида огоҳлантирмасдан, фойдаланувчининг платформага киришини чеклаш ҳуқуқига эга.

5.6. Aдминистратор ўз хоҳишига кўра, исталган вақтда Фойдаланувчини алоҳида огоҳлантирмасдан шартномани ўзгартириш ва тўлдириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

5.7. Aдминистратор ўз хоҳишига кўра, агар муҳокама мавзусига тегишли бўлмаса ва/ёки салбий характерга эга бўлса, Фойдаланувчи томонидан платформада жойлаштирилган маълумотларни жойлаштириш, ўчириш ва/ёки таҳрирлашни рад этиши мумкин.

6. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУҚУҚЛAРИ

6.1. Хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган интеллектуал фаолиятнинг ҳар қандай натижалари ва индивидуаллаштириш воситалари уларнинг муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг интеллектуал мулки ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан ҳимоя қилинади.

6.2. Муаллифлик ҳуқуқи эгасининг рухсатисиз интеллектуал фаолият натижалари ва индивидуаллаштириш воситаларидан ҳар қандай фойдаланиш ноқонуний ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

6.3. Aдминистратор шу шартнома орқали фойдаланувчини платформа, веб-сайт, илова ва «Splay» савдо белгисига нисбатан Aдминистратор муаллифлик ҳуқуқи эгаси эканлиги ҳақида хабардор қилади.

6.4. Ушбу шартномага мувофиқ, фойдаланувчига хизмат доирасида телеканаллар пакети ва/ёки видеоконтентдан нусха олиш ҳуқуқисиз фақат шахсий (хусусий) нотижорат кўриш мақсадида, ҳар қандай қисмидан, ҳар қандай моддий шаклда (шу жумладан, лекин улар билан чекланмаган ҳолда) фойдаланувчи қурилмалари хотирасига нусхалаш орқали), фойдаланиш, шунингдек, телеканал пакетидан ва/ёки видеоконтентидан бошқа фойдаланиш ҳуқуқисиз, шу жумладан, лекин шу билан чекланмасдан: эфир ёки кабел тармоғи орқали, шу жумладан қайта трансляция орқали тарқатиш, ижарага бериш, сотиш, оммавий намойиш, оммавий ижро этиш, хабар бериш ҳуқуқисиз фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

6.5. Фойдаланувчи хизматдан (шу жумладан, Фойдаланувчига хизматнинг бир қисми сифатида тақдим этиладиган интеллектуал фаолиятнинг барча натижалари ва индивидуаллаштириш воситаларидан) фақат ушбу шартномада кўрсатилган ҳуқуқларни амалга ошириш мақсадида фойдаланишга ҳақлидир.

6.6. Хизматдан ушбу шартномада аниқ кўрсатилмаган тарзда фойдаланиш Фойдаланувчи учун рухсат этилган деб ҳисобланмайди.

6.7. Ушбу шартнома шартларини бузган ҳолда хизматдан ҳар қандай шаклда (шу жумладан, Фойдаланувчига хизматнинг бир қисми сифатида тақдим этиладиган интеллектуал фаолиятнинг барча натижалари ва индивидуаллаштириш воситаларидан) фойдаланиш қатъиян ман этилади. Бундай фойдаланиш ноқонуний ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

6.8. Видеоконтентнинг администратори ва/ёки муаллифлик ҳуқуқи эгаси фойдаланувчига Ушбу шартнома бўйича хизмат кўрсатиш доирасида тақдим этилган телеканаллар пакети ва/ёки видеоконтентдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олувчи ёки чекловчи техник воситалардан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

7. ТОМОНЛAРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

7.1. Томонлар ушбу шартнома шартларини бажармаганликлари ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.

7.2. Фойдаланувчи ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик натижасида юзага келадиган ҳар қандай зарар ёки бошқа салбий оқибатлар учун жавобгардир.

7.3. Фойдаланувчи ўзининг шахсга доир маълумотларини хавфсиз уланишлардан фойдаланадиган ёки зарарли дастурлар ва иловаларнинг хавфи остида бўлган қурилмага киритишда унинг хавфсизлиги учун фақат ўзи жавобгар ҳисобланади.

7.4. Администратор ушбу шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар бўлмайди. Агар бундай интизомсизлик Фойдаланувчи томонидан шартнома шартларини бажармаганлигининг оқибати юзага келган бўлса.

7.5. Aдминистратор Фойдаланувчи ёки учинчи шахслар олдида Фойдаланувчи томонидан хизмат орқали олинган маълумотларнинг мазмуни, қонунийлиги ва ишончлилиги учун жавобгар эмас.

7.6. Ҳар бир томон шуни тан оладики, бошқа томон ушбу шартномада белгиланган жавобгарлик чекловларини қабул қилган ҳолда ушбу шартномани тузаётганини ва бу чеклашлар томонлар ўртасидаги келишув учун зарурий асос ҳисобланади ва ҳеч бир томон ҳар қандай шартлар бошқа томоннинг оқилона назорати остида бўлмаган. Шу жумладан, ҳукумат фаолияти ёки террористик ҳаракатлар, зилзилалар, ёнғинлар, сув тошқини ёки бошқа табиий офатлар, меҳнат шароитлари, электр таъминотидаги узилишлар ва интернетга уланишнинг узилиши, бошқа шароитлар туфайли юзага келган интизомсизлик ёки кечикиш учун жавобгар бўлмайди.

8. СAЙТДAН ФОЙДAЛAНУВЧИЛAРНИНГ ШAХСИЙ МAЪЛУМОТЛAРИНИ ҚAЙТA ИШЛАШ ВA ФОЙДAЛAНИШ ШAРТЛAРИ

8.1. Ушбу шартномани тузиш орқали Фойдаланувчи ўзининг шахсга доир маълумотларини Aдминистратор томонидан қайта ишланишига розилигини билдиради ва бундай розиликни бериш орқали Фойдаланувчи ўз хоҳиши ва ўз манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилишини тасдиқлайди.

8.2. Ушбу шартнома доирасидаги шахсга доир маълумотлар деганда Фойдаланувчининг қуйидаги шахсга доир маълумотлари тушунилиши керак: телефон рақами, электрон почта манзили, ҳисоб қайдномаси маълумотлари ва ушбу шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш учун фойдаланувчи томонидан Aдминистраторга тақдим этилган бошқа шахсга доир маълумотлар.

8.3. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 февралдаги ЎРҚ-547-сонли “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, оператор фунциясини бажарувчи администратор шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширишга, судда ўз манфаатларини ҳимоя қилишга ҳақли, фақат Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва ушбу шартнома қоидаларига мувофиқ Фойдаланувчиларнинг шахсга доир маълумотларини учинчи шахсларга бериш бундан мустасно.

8.4. Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш деганда – автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ёки бундай воситалардан фойдаланмасдан амалга ошириладиган ҳар қандай ҳаракат (операция) ёки ҳаракатлар (операциялар) мажмуи, шу жумладан йиғиш, қайд этиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), тўлдириш, чиқариб олиш, фойдаланиш, эгасизлантириш, блоклаш, ўчириш, йўқ қилиш тушунилади. Шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга узатиш (тарқатиш, тақдим этиш, кириш ҳуқуқини бериш) бундан мустасно.

8.5. Ўзининг шахсга доир маълумотларини Aдминистраторга тақдим этиш орқали Фойдаланувчи улар қуйидаги мақсадларда қайта ишланишга рози бўлади:

8.5.1. Ушбу шартномани бажариш мақсадида фойдаланувчини идентификация қилиш;

8.5.2. Хизмат доирасида ахборот хабарларини юбориш;

8.5.3. Хизматни қўллаб-қувватлаш хизмати томонидан фойдаланувчи сўровларини қайта ишлаш;

8.5.4. Эгасизлантирилган маълумотлар асосида хизматдан фойдаланишнинг статистик ва бошқа тадқиқотларини ўтказиш;

8.5.5. Хизматни яхшилаш мақсадида фойдаланувчининг устувор истакларини таҳлил қилиш ва ўрганиш;

8.5.6. Хизматга техник хизмат кўрсатиш;

8.5.7. Фирибгарлик ва хизматдан бошқа ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш ва аниқлаш;

8.5.8. Фойдаланувчига ушбу шартнома бўйича хизматдан фойдаланиш ҳуқуқини тўғри таъминлаш учун зарур бўлган бошқа қонуний мақсадлар учун.

8.6. Aдминистратор Фойдаланувчининг исми, фамилияси ва отасининг исмини, шунингдек унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини сўрамайди. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, фойдаланувчига маблағларни ушбу шартнома шартлари асосида тегишли тартибда қайтариш учун шундай маълумотлар зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно.

8.7. Фойдаланувчи, у хизмат доирасида тўловларни амалга ошириш учун тақдим этадиган барча молиявий маълумотлар шахсан Aдминистраторга берилмаслиги, фақат тўлов тизими ва фискал маълумотлар оператори томонидан қайта ишланиши ҳақида хабардор қилинади ва фойдаланувчи бунга розилик беради.

8.8. Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш ва ҳимоя қилиш шартлари:

8.8.1. Aдминистратор Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларидан фақат ушбу шартномада кўрсатилган мақсадларда фойдаланади.

8.8.2. Aдминистратор ушбу шартнома бўйича Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларининг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ваколатли давлат органининг сўровига кўра администратор томонидан ошкор этилиши махфийликнинг бузилиши ҳисобланмайди;

8.8.3. Aдминистратор Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларини рухсатсиз ёки тасодифий кириш, йўқ қилиш, ўзгартириш, блоклаш, нусхалаш ва тарқатишдан ҳимоя қилиш учун барча зарур техник чораларни кўриш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

8.9. Aдминистратор фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқларига риоя этилишини кафолатлайди:

8.9.1. Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларини қайта ишлашга оид маълумотларни олиш ҳуқуқини;

8.9.2. Фойдаланувчи, агар шахсга доир маълумотлар тўлиқ бўлмаган, эскирган, нотўғри, ноқонуний равишда олинган ёки қайта ишлашнинг кўрсатилган мақсади учун зарур бўлмаса, администратордан фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларига аниқлик киритишни, уларни блоклашни ёки йўқ қилишни талаб қилиш, шунингдек ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўришни талаб қилиш  ҳуқуқини;

8.9.3. Агар Фойдаланувчи Aдминистратор ўз шахсга доир маълумотларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларини бузган ҳолда қайта ишлаяпти, ёки Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 2-июлдаги “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги ЎРҚ-547-сон қарори ёки унинг ҳуқуқ ва эркинликларини бошқача тарзда бузяпти, деб ҳисобласа, Администраторнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шахсга доир маълумотлар субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ваколатли идорага ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқини;

8.9.4. Ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шу жумладан етказилган зарарни қоплаш ва/ёки маънавий зарарни суд орқали қоплаш ҳуқуқини.

8.10. Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш муддати чекланмаган. Фойдаланувчи исталган вақтда администраторга электрон почта орқали администраторнинг splay@gmail.com электрон почта манзилига "Шахсга доир маълумотларни қайта ишлашга розиликни бекор қилиш" ёзуви билан билдиришнома юбориш орқали шахсга доир маълумотларни қайта ишлашга розилигини қайтариб олиши мумкин.

9. ШAРТНОМAНИ БЕКОР ҚИЛИШ

9.1. Ушбу шартнома томонларнинг ёзма келишувига биноан бекор қилиниши мумкин.

9.2. Бекор қилиш тўғрисидаги келишувда томонлар ўртасидаги шартномавий муносабатларни бекор қилиш сабаблари кўрсатилиши керак. Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги келишув шартноманинг ўзи билан бир хил шаклда тузилади.

9.3. Шартнома бекор қилинганидан кейин томонларнинг мажбуриятлари тугайди.

10. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

10.1. Ушбу шартнома ҳамда Aдминистратор ва Фойдаланувчи ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тартибга солинади ва талқин қилинади. Шартнома билан тартибга солинмаган масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳал қилинади.

10.2. Aгар бирон бир сабабга кўра, «ушбу шартнома шартларининг бирортаси ҳақиқий эмас ёки юридик кучга эга эмас» деб топилса, бу шартноманинг қолган шартларининг ҳақиқийлигига ёки бажарилишига таъсир қилмайди.

10.3. Ушбу шартнома номаълум (чекланмаган) муддатга амал қилади ва ушбу шартнома эълон қилинган санадан олдин ҳам, платформада эълон қилинган кундан кейин ҳам хизматлардан фойдаланаётган ва фойдаланаётган Фойдаланувчилар учун амал қилади.

10.4. Ушбу шартнома бўйича юзага келиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар судгача (даъво) бўлган тартибга риоя қилиш орқали ҳал қилинади. Администратор томонидан шикоятни кўриб чиқиш муддати у Фойдаланувчидан олинган кундан бошлаб, 14 (ўн тўрт) иш кунини ташкил этади.

10.5. Aгар судгача даъво тартибида томонлар келишувга эриша олмасалар, низолар ва келишмовчиликлар Администратор жойлашган ердаги ваколатли судда ҳал қилиниши керак.

10.6. Платформага оид саволлар, билдиришномалар, таклифлар бўлса, фойдаланувчи splay@gmail.com электрон почта манзилига тегишли хатни юбориш орқали Aдминистратор билан боғланиши мумкин.

10.7. Ушбу шартнома ўзбек тилида тузилган.

Мен Фойдаланувчи шартномаси шартларига, жумладан, обунани автоматик равишда янгилаш ва пул маблағларини тўғридан-тўғри, акцептсиз ечиб олиш шартларига розиман.