
Бунт невесток
- Год:1985
- Страна: Узбекистан / СССР
- Жанр: Драма / Комедия / Семейный
- Рейтинг:10,0
- Возрастное ограничени:16
Ушбу фильмда Мелис Абзалов ўзининг аввалги «Бувижон-генерал» номли картинасида бошлаган «раҳбар»ни жамоа - оила орқали қайта тарбиялаш мавзусини давом эттиради. Олдинги фильм сингари, бу ерда ҳам бош қаҳрамонлар - катта оила аъзолари бўлиб, уларнинг бошида кекса Фармон-биби туради.У ҳалол ва доно аёл, меҳрибон она, адолатли қайнона. Бироқ бир қарашда у оиланинг ҳисоб-китобли ва деспотик бекаси бўлиб туюлиши мумкин. У вақти-вақти билан ўғилларининг етти келини ҳамда йигирма набирасини ҳар хил нодонликлардан тийиб туради. Айнан шундай таассурот у келинларнинг энг кичиги - Нигора учун ҳам қолдирган эди. Лекин у Фармон-бибининг оиладаги қаттиққўллигига қарши бош кўтаради ва бошқа келинларни ҳам ўз томонига og'diradi.Ammo бу «исён» ҳеч кимнинг ютуғи билан якунланмади - томонлар охир-оқибат бир-бирларининг ажойиб фазилатларини кўриб, аввалгидек тинчлик ва фаровонликда яшашга қарор қилишди.