Алдагани қуда яхши
- Год:2012
- Страна: Узбекистан
- Жанр: Комедия
- Рейтинг:10,0
- Возрастное ограничени:16
Ўртамиёна оила фарзандлари бўлган йигит ва қиз Лондонда танишишади. Йигит ўзини бой оила фарзанди қилиб кўрсатиб, қимматбаҳо машиналари, ресторанлари борлигини айтиб мақтанади. Шу тариқа уларнинг муносабати ҳазил аралаш ёлғон билан бошланади. Тошкентга қайтганларидан сўнг уларнинг муносабатлари жиддий тарзда давом этади. Йигит ота-онасини совчиликка боришга кўндиради фақат ўзларини бой қилиб кўрсатишлари кераклигини айтади. Қиз ҳам ота-онасига ўзларини ўзига тўқ оила қилиб кўрсатишларини чунки йигит бой оиладан эканлигини уқтиради. Икки оиланинг учрашувлари ҳазилга бой, кулгили саҳналарга бой тарзда кечади. Аммо, ёлғон билан оила қуриб бўлмаслиги кундек равшан. Фильм якунини ёрқин ҳазилларга бой ажойиб кинокомедияни кўриб билиб олинг.