Кудук
- Год:2018
- Страна: Узбекистан
- Жанр: Драма
- Рейтинг:10,0
- Возрастное ограничени:16
Элнинг қудуг‘ини қазиб юрган бу инсоннинг юрагида дарди бор – то‘нг‘ич о‘г‘ли ог‘ир хасталикка чалиниб, юролмай қолган. Лаллай Тошкентдаги шифохонада даволанаётган о‘г‘лининг ҳолидан хабар олишни истайди. Бироқ қург‘оқчиликдан азият чекаётган одамларнинг ҳам юзидан о‘та олмайди. У қудуқ қазиш жараёнида ҳар хил воқеаларга гувоҳ бо‘лади, турфа табиатли одамлар билан мулоқот қилади. Ҳаётда ко‘рган-кечирганларини умумлаштириб, о‘зича хулоса чиқаради: “Умр бо‘йи тупроқ кавлаш билан андармон бо‘либ, одамлар ко‘ксидаги эзгулик қудуг‘и қуриб бораётганини сезмай қолибман. Улардан яхшилик умидвор бо‘либ беҳуда уринаётганга о‘хшайман...”. Лаллай бир умр о‘зи ахтарган ширин сувли қудуқни хонадони яқинидан топади. Ҳаётда ко‘рган қийинчиликлари, бошидан кечган синовлар уни ана шу ширин сувли қудуққа етаклаб келади.