Адашган совчилар
- Год:2010
- Страна: Узбекистан
- Жанр: Комедия / Мелодрама
- Рейтинг:10,0
- Возрастное ограничени:16
Дилшод Раънони яхши кўрарди. Тез орада тўйлари бўлиши кутилаётган пайтда Дилшод қизга ўзининг камбағал оиладан эканлигини, бадавлат кўриниш учун тоғасининг машинаси ва телефонларини ишлатиб юрганини айтади. Бундан Раъно асабийлашиб, ўзини алданган ҳис қилади ва йигитни ташлаб кетади. Шу-шу бадавлат оилаларнинг қизларидан Дилшоднинг кўнгли қолади. Бу орада йигитга яна бир бадавлат оиланинг қизининг кўнгли тушади. У йигит ҳақидаги ҳақиқатларни эшитгач, ўзини оддий оиланинг қизи қилиб кўрсатишга қарор қилади. Дилноза йигитнинг назарига тушиш учун дўсти билан режа ўйлаб топади. Бироқ бу қалтис режа туфайли Дилшоднинг уйдагилари бошқа хонадонга совчиликка боришади. У хонадоннинг қизига уйланаётган йигит эса дўстлари билан келиб Дилшодни калтаклайди. Дилноза ҳаммаси уюштирилган эканини айтиб, кечирим сўраш учун Дилшодга қўнғироқ қилганида, йигит жавоб bermaydi... Кўзида ёш билан қолган қизнинг уйига совчилар келишади. У рад жавобини беради. Шунда зинада қадам товушлари эшитилади. Бу қадамлар унга бахт ёки бахтсизлик олиб келаётганди.