Муслима
- Год:2019
- Страна: Узбекистан
- Жанр: Драма
- Рейтинг:10,0
- Возрастное ограничени:16
Бахтиёр севган қизининг инжиқликлари туфайли ҳолдан тойган, ҳорғин кайфият исканжасида эди. Дўстлари бундан хабар топгач, кўнгил ёзиб келиш илинжида уни далаҳовлига таклиф қилишди. Йўл-йўлакай ўзлари билан қизларни ҳам олишди. Дала ҳовлига боргач, Бахтиёр қизлардан бири билан гаплашиб қолди. Унинг исми Нигина эди. Нигина ўзи қаерда, нима учун келганини билмас эди. Бахтиёр ҳам унинг дўстлари ҳам уни фоҳиша қизлардан деб ўйлашганди. Чунки Мадина опа, ёш қизларни шунақа гаплар билан алдаб, уларни йигитларга пуллар эди. Нигина эса навбатдаги ўлжалардан бири бўлди. Нигина 15ёшида онасидан, 19ёшида отасидан айрилган, етим қиз эди. Амакисининг рафиқаси Сайёра ҳам уни уйдан қувиб чиқарганди, Нигина ташландиқ, ҳеч кимга керакмас эди. Бу гаплардан хабар топган, Бахтиёр унга ёрдам беради.